$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қамчиқ” довонида ЙТҲга учраган “Isuzu” ҳайдовчиси қутқариб қолинди (+видео)

“Қамчиқ” довонида ЙТҲга учраган “Isuzu” ҳайдовчиси қутқариб қолинди (+видео)

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳабар беришича, бугун 29 октябрь куни тонгда “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлининг 221-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. “Isuzu” юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши оқибатида ағдарилган.

"Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ҳайдовчини қутқариб қолишди. Ҳайдовчи оёғидан енгил жароҳат олгани айтилмоқда. Махсус гуруҳ томонидан ЙТҲ оқибатлари бартараф этилган.

Айни пайтда юк машинаси эгаси касалхонада ва ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Теги :
Jamiyat
Avto