$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Яна бир шифокор COVID-19'дан вафот этди

коронавирус ўлим

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани «Мирзо Ғолиб» маҳалласида жойлашган 18-оилавий поликлиника катта ҳамшираси Феруза Тўхтаева коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бугун эълон қилган маълумотлари бу хабарни расман тасдиқлади.

Маълум бўлишича, унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик сепсис, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган.

Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардия, қандли диабет каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Теги :
Jamiyat