$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

D.Ditto интервью

-

- Сиз кўп йиллар аввал спортни тарк этгандингиз. Энди эса, қайтиш арафасидасиз! Бир нарсани ёдга олсак, одатда, спорт мусобақаларига, жанг олдидан қандай тайёргарлик кўрардингиз?

D.Ditto: - Тўғри, охирги марта 15 йил аввал, 2004 йилда уришганман. Кейин орада бизнес билан банд бўлиб, спортда жанглардан танаффус қилдим. Сабаби, мухлисларимга аён, Дубайга кўчиб ўтдим ва у ерда ўзимни бизнес ишларимни ривожлантирдим. Мана энди ҳозир яна спортга қайтяпман. Октагон лига билан шартномам бор. Энди агар октагонда уришсам... (ўйланиб) бошқача бўлса керак. Чунки, орадан 15 йил ўтган. Албатта, бу ўтган вақтдан сўнг, анча ақлли, зийрак, пунктуал бўласиз. Одатдагидек фақат ғалаба ҳақида ўйлай бошлайсиз. Хўш, жангдан аввал мен биринчи навбатда нима қиламан? Жангдан аввал албатта рақибнинг кимлиги, унинг “услуб”лари билан қизиқиш керак. У қандай уришади? Нималарга аҳамият беради? Кучли нуқтаси, заиф жиҳати ва ҳоказо. Биринчи навбатда ўзим яхши машқ қилишим керак! Кунига 2 маҳал мунтазам равишда машқ қилиш зарур. Нормал уйқу, витаминлар қабул қилиш керак. Энг кераклиси, эса бу масъулият! Ўшанда натижа ҳам албатта яхши бўлади!  

 

- Ғолиб бўлганингиздан кейин, одатда кўнглингиздан қандай ҳиссиётлар кечарди?

D.Ditto: - Ғолиб бўлганингиздан кейин, қандайдир ўзгача ҳиссиётлар бўлади, албатта. Менда бу ҳолат, охирги марта 15 йил аввал бўлган. Ғолиб бўлгандан кейин, яқинларингиз ва ҳамма сизни кўриб турганлар олдида кучли хурсандчиликни ҳис қиласиз! Буни сўз билан таърифлаш жуда қийин! Сабаби, ҳаммани олдида юзингиз ёруғ бўлади! Чунки, яқинларингиз олдида уялиб қолмадингиз! Ватанингиз байроғини баланд кўтаришга имкониятингиз бўлади! Ўз устингизда яхши ишлаганингизни, тинимсиз машқлар, меҳнатингиз ўз самарасини берганлигини ҳис қиласиз! Фахр, ғурур туйғусини ҳис қиласиз! Тўғриси... буларни эсласам, ҳалича бошқача бўлиб кетаман!

 

- Таниқли хонанда Шохруҳ рэпер билан қандай қариндошлигингиз бор?

D.Ditto: - Шохруҳ рэпер мени жияним, яъни аммамнинг ўғли. Мен Иқтисодиёт лицейига ўқишга келган вақтларим, Тошкентда уникида яшаганман. Шохруҳ рэпер мени ўзининг “Баландда”, “Хаёлимдасан” клипларига таклиф қилган. Ўша клипларнинг сценарийсини ҳам, Шохруҳ рэпер билан биргаликда ёзганмиз. Мусиқага бўлган қизиқишим ана шу вақтларда пайдо бўлган. Шохруҳ рэпер билан ҳозир ҳам жуда яхши муносабатдамиз.

 

- Ҳаётда сизни энг кўп қўллаб-қувватлайдиган яқин инсонларингиз кимлар?

D.Ditto: - Албатта, ота-онам! Биласизми, 2013 йилда онам мени Дубайга боришимга, кейинчалик эса, у ёққа кўчиб кетишимга жуда қарши бўлганлар. Энг қийин вақтларимда мен фақатгина ота-онамга керак эдим... Отам Равшан Акбутаев Умумий овқатланиш муассасаси раҳбари, Онам Шаҳло Ҳожиева мактабгача таълим муассасасида ўқитувчи-тарбиячи бўлишган. Онам бебаҳо инсон! Ҳаётда ўз йўлимни топишимда мени руҳан ва маънан қўллаб-қувватлаган инсон, айнан онам бўладилар. Бахтимизга ота-оналаримиз доим соғ-саломат бўлишсин! Биласизми, машҳур бўлганингиздан кейин албатта яқинларингиз кўпаяди. Аммо, оммани эсидан чиқа бошласангиз, ёнингизда фақат ота-онангиз, жигарларингиз ва ҳеч нарсангиз бўлмаганда сиз билан дўст бўлган инсонларгина қолади. Буни мен жуда яхши биламан ва шундай қадрли инсонларим борлигига шукур қиламан!

 

- Яқин дўстларингиз борми? Дўстларингиз билан муносабатингиз қандай?

D.Ditto: - Ёшлигимни эслатадиган энг яқин дўстларимдан бири Санжар Каримов. Ўша вақтларда мени рости ҳеч нарсам йўқ эди. Биттагина оқ нексиям бўларди. Санжар жуда шўх эди ва мен унинг учун кўп уришардим. (кулиб қўяди) Чунки, ҳар бир кунимиз саргузаштлардан иборат эди. Ҳалигача яхши муносабатдамиз. Оқибатимизга кўп тегмасин. Яна бир дўстим, Мурод Хонтўраев билан дўстлашишимизга спорт сабабчи бўлган. У ҳеч нарсадан қўрқмасди, жасур эди, бебаҳо инсон эди. Афсус, умри қисқа экан... Яна бошқа дўстларим ҳам бор. Ҳаммаси оқибатли инсонлар. Вақтимиз бўлганда кўришиб, ёшликни эслаб турамиз.