$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда карантинга олинган 31 ёшли эркак 4-қаватдан сакраб, ўз жонига қасд қилди

Тошкентда карантинга олинган 31 ёшли эркак 4-қаватдан сакраб, ўз жонига қасд қилди

Кеча, 10 август куни карантинда бўлиб турган 31 ёшли сурхондарёлик фуқаро ўз жонига қасд қилган. У Тошкентдаги “Саёҳат” меҳмонхонасининг 4-қаватидан ўзини ташлаган. Бу ҳақда Uz24 га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти, Денов туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Мирзо Улуғбек туманидаги “Саёҳат” мехмонхонасининг 4-қават, 408-хонасидан ўзини ташлаб вафот этган.

Марҳум Россия Федерацияси Қозон шаҳрига ишлаш учун оиласи билан бирга кетгани, жорий йилнинг 4 август куни чартер рейс орқали Тошкент шахрига олиб келиниб, Мирзо Улуғбек тумани ДСЭНБ томонидан карантинга олинган. Уни “Саёҳат” мехмонхонасининг 408-хонасига жойлаштиришган.

У 7 август куни коронавирусга тест топширган ва 9 август куни чиққан натижаларга кўра, унда вирус аниқланмаган.

Унинг Сурхандарё вилояти Денов туманида истиқомат қилувчи яқин қариндошлари сўнгги вақтларда марҳумнинг руҳиятида салбий ўзгаришлар сезилганини ва ўзини ёмон ҳис қилиб юргани, шу сабабли турмуш ўртоғи ва икки нафар вояга етмаган фарзандлари Россия Федерацияси худудида қолишига қарамай, у Ўзбекистонга олиб келинганини билдиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, марҳумнинг рухий касалликка чалинган ёки чалинмаганига аниқлик киритиш чоралари кўрилмоқда.  

Теги :
Jamiyat