$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Миллий тикланиш” партияси депутати коронавирусдан вафот этди

“Миллий тикланиш” партияси депутати коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати Дилдора Ботировна Умарова коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақида партия ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Дилдор Умарова 1966 йилда туғилган. 2018 йил буён Яшнобод туманидаги 149-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси лавозимида фаолият юритган. 2019 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган сайловларда “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутатлигига сайланган эди.

Uz24 таҳририяти жамоаси марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.