$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган "Damas" ёниб кетди (видео)

Ижтимоий тармоқларда "Damas" ёниб кетгани акс этган видеолавҳалар тарқалди.

Яккабоғ тумани ФВ бўлимига 14 декабрь куни соат тахминан 17:14 лар атрофида бу ҳақда хабар келиб тушган.

Ушбу ҳолат туман "Ғозлиқ" МФЙ ҳудудидан ўтган "Яккабоғ-Чироқчи" йўлидан ҳаракатланиб келаётган 2009 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли "Дамас" русумли автомобилнинг салон қисмида содир бўлган.

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин қутқарув бўлинмаси жалб қилиниб соат тахминан 17:20 лар атрофида манзилга етиб борган, ёнғин соат тахминан 17:22 лар атрофида ўраб олиниб, тўлиқ соат тахминан 17:28 лар атрофида бартараф этилган.

Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Маълумот ўрнида автомобил Яккабоғ тумани "Нурафшон" МФЙ да яшовчи фуқаро 1992 йилда туғилган С.Б бошқарувида бўлган.

Теги :
Jamiyat
Avto