$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Мониторга сингиб кетган умрлар

Cyber gaming кибергейминг kibergeyming

Яқин кунларда кўплаб болалар қишки таътилга чиқишади. Табиийки, ота-оналар ўз болаларининг бўш вақтини мазмунли ўтказишини хоҳлашади. Аммо уларнинг бу истакларига қарши ҳаракат қилувчи кучлар ҳам мавжуд. Бу "қора кучлар" — виртуал ўйинлар. Умуман олганда, таътил бўлмаган вақтларда ҳам кўплаб инсонлар, айниқса, болалар кўп вақтини ижтимоий тармоқ ва виртуал ўйинлар учун сарфлаб юборганини сезмай қолишади. Ёши катта инсонларда маълум бир маъсулият ҳамда "юк"лар ушбу ўйинларга қарши "сунъий иммунитетни" ҳосил қилиши мумкин, аммо ҳамма болаларда ҳам виртуал ўйинларга нисбатан меъёр тушунчаси бўлавермайди. Бугунги куннинг боласи реал ҳаётдаги ўйинлардан кўра кўпроқ виртуал тарзда ўйналувчи ўйинлар ишқибози эканлиги тобора аниқлашиб бораяпти. Охирги вақтларда баъзи виртуал ўйинлар кўплаб болаларнинг умрини "ўғирлаб" олаяпти. Хўш, виртуал ўйинлар шунчалар хавфлими?

Даҳшатли мисоллар

2002 йили америкалик Шон Вилли исмли 21 ёшли йигит ўзини ўзи пешонасидан отиб ўлдирди. Аниқланишича, у “ЕверҚуест” номли компьютер ўйинига муккасидан кетган экан. Унинг ўша ўйинда ютқазиб, йиғган баллари ва мукофотларидан ажралганига чидаёлмай, ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди.

2004 йили Буюк Британияда 17 ёшли Уоррен Леблан 14 ёшли Стефан Пакирнинг жонига қасд қилди. Суд жараёнида айбланувчи “МапНипС компьютер ўйини таъсирига тушиб қолганини айтади. 

Жанубий Кореяда ҳарбий стратегия ўйинлар кулига айланган 28 ёшли йигит оламдан ўтган. Маълум бўлишича, у уч кеча-кундуз давомида ўйинхонадан чиқмаган. Фақат ҳожатхонага чиқиш ва гоҳида озгина мизғиб олиш учун ўйин столидан нари кетган, холос. Бунгача ўғли неча кундан буён бедарак кетганидан хавотирга тушган она ёрдам сўраб, боласининг собиқ ҳамкасбларига мурожаат қилади. Ўғил ўйинларга берилиб кетгани оқибатида бир ой олдин ишдан ҳайдалган бўлади. Собиқ ҳамкасблар “ўйин бандаси”ни жуда осон топишади. У яқин орадаги ўйинхонада эди. Ўйинлар қули дарҳол уйга етиб бориши кераклиги ҳақидаги илтимосларга: “Ўйиннинг шу босҳичини охирига етказиб кўяй, албатта бораман”, - деб жавоб қайтаради. Бирок, бу гапидан бир неча дақиқа ўтиб, у юрак хуружидан вафот этади. Ташхисга кўра, юрак хуружи қаттиқ чарчоқ ҳолатининг ҳаддан ортиқ чўзилиб кетиши боис юзага келган.

Ўйинларнинг салбий оқибатлари

Ҳозирги ўйинлар шу даражада юқори тиниқлик ҳамда чиройли дизайн билан ишланадики, бундай муҳитда мижоз вақти қандай ўтганини сезилмай қолади. Шу каби сабаблар туфайли ўсмир болалар компьютер ўйинларига мутлоқ тобе бўлиб бормоқда. Бунинг ортидан болалар ўйинга берилиб кетганидан, ҳатто, қорни очганини ҳам билмай, касаллик орттириб олиши ҳолатлари кузатилади. Ўйинлар болаларга жисмоний таъсир этишидан ташқари, руҳий ҳам таъсир қилади. Руҳий таъсир кўрсаткичлари юқорироқ бўлса ҳам, ажаб эмас. Яхши биласиз, узоқ вақт компьютер ўйнашнинг яна бир асосий салбий оқибатлари кўз билан боғлиқ. Инсон экран олдида қанчалар кўп вақт сарфлар экан, шунчалар кўриш қобилияти пасаяди. Ваҳоланки, ёш болалар экранга кунлик қарашининг меъёри 45 дақиқа этиб белгиланган. Компьютер нури нафақат болаларни, ҳатто, катталарни ҳам руҳан, ҳам жисмонан толиқтиради. Афсуски, бугунимизнинг аксар болалари керакли физиологик қувватни техника ёнида соатлаб ўтириши натижасида йўқотади. Болаларнинг организми ўсишни истайди, лекин кучи етмайди. Шу тариқа бу одамча сўлғин, руҳан жиззаки, одамови бўлиб шакилланади.

 Киберспорт 

Киберспорт – бу виртуал макондаги мусобақа бўлиб, инсонлар ёки жамоалар ўртасида тенг шароитларда курашишни билдиради.

Бугунги кунда киберспортнинг жаҳон аудиторияси бир неча юз миллион кишидан ошган бўлиб, спортнинг айрим турлари бўйича мукофот жамғармалари миллионлаб долларларни ташкил қилади. Бу борада Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва кибер футбол федерацияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб бундай турдаги жаҳон ареналарнинг стандартлари ва параметрларига жавоб берувчи ва Ўртаосиёда ўхшаши бўлмаган 2.300 квадрат метрли жойда жойлашган «UzARENA» ҳақиқий киберспорт аренасини очган. Ўзбекистон виртуал спортни ривожлантириш ва мамлакат киберспортсменларини жаҳонда машҳур бўлган киберспортчилар ва жамоалар билан бир қаторга олиб чиқиш Федерациянинг биринчи даражали вазифаси ва фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади. Ўзбекистон киберспорт жамоаси яқиндагина бўлиб ўтган Ханчжоудаги Осиё ўйинларида илк маротаба иштирок этди. Жамоа такрибида Якудза, Рикки каби киберспорт муҳлислари учун таниқли бўлган шахслар бўлган. Бу спорт турини Ўзбекистонда эндиликда янада ривожлантириш мақсад қилинган. Юқорида санаган киберспортчиларимиз, айнан, шу ўйинларни ўйнаш орқали интернет тармоғида сизнинг хаёлингизга келмайдиган даражад даромад топишади. Ҳа, виртуал

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, виртуал ўйинлар фақатгина ёмонлик учун хизмат қилмайди. Ҳар қандай ўйинларнинг "жинниси"га айланган одамлар ҳам ёмон бўлиб кетавермайди. Агарда, меъёр ва юқорида таъкидлаганимиз, иммунитет бўлса.