$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент ҳукуматга вакцинани харид қилиш масаласини ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент ҳукуматга вакцинани харид қилиш масаласини ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берди Шавкат Мирзиёев

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Йиғилишда Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш масаласини ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, Беҳзод Мусаевга ҳокимликлар ва сектор раҳбарлари билан бирга бир ҳафта муддатда “Тошкент шаҳри тажрибаси” негизида ҳудудларда симптомсиз беморларни ўз уйида мобил тиббий гуруҳлар ёрдамида уларнинг кўмак ва тавсиялари асосида даволаш тизимининг жорий этилишини якунлаш вазифаси юклатилди.

Маълумки, бугун қатор мамлакатлар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларида коронавирус давосини топиш йўлида тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компаниялари яқин вақт ичида вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида хабар қилиняпти.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

Шунингдек, ҳокимлар ва секторлар раҳбарларига ёрдамга муҳтож оилаларга озиқ-овқат, уйда даволанишга тавсия қилинган беморларга дори-дармон етказиб бериш ишларида фаол иштирок этиши кераклиги таъкидланди.

“Бунга қўшимча равишда, улар маҳалла ҳудудида аҳолининг зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслиги ва тўпланмаслиги, тиббий маска тақиб юриши ва ижтимоий масофани сақлаши, тўй ва тадбирларни вақтинча ўтказмаслиги каби мажбурий талабларни доимий тушунтириши ва жамоатчилик назоратини амалга оширишлари шарт ва зарур, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Теги :
Jamiyat