$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

COVID-19 юқтирганлар яна кўпайди. 150 дан зиёд ҳолат Тошкентда аҳоли орасида аниқланган

коронавирус аҳолида

Бугун, 14 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони яна 281 тага кўпайиб, 13 872 нафарга етди.

Касалланганларнинг 201 нафари — Тошкент шаҳрида (50 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 151 нафари аҳоли орасида), 21 нафари — Қашқадарё вилоятида, 20 нафари — Самарқанд вилоятида, 15 нафари — Навоий вилоятида, 6 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида бемор билан мулоқотда бўлган, 15 нафари — Наманган вилоятида (13 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари — Жиззах вилоятида аҳоли орасида.

Эслатиб ўтамиз, аввлароқ Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ антирекорд янгилангани ҳақида хабар бергандик.

Теги :
Жамият