$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда COVID-19 юқтирганлар 15 мингга яқинлашди

коронавирус аҳолида

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, 2020 йил 16 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 204 тага кўпайиб, 14991 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 126 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 87 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 нафари аҳоли орасида), 34 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда 8655 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда 6263 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Теги :
Jamiyat