$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон коррупцияга қарши беш қадам ташлади

corruption

Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2023 йил натижалари эълон қилинди. Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 5 поғонага юқорилаган. 

Рейтингдаги ўзгариш

Бугун Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2023 йил натижалари эълон қилинди. Ушбу индекс 180 та давлатни ўз ичига олиб, Ўзбекистон бу рейтингда 33 балл билан 121 - ўринни эгаллаган. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз ўтган йилда баллари сонини 2 тага ошириб, рейтингдаги поғонасини 5 тага яхшилашга (2022 йилда 126 ўрин) эришган. 

7 йиллик ўсиш

Ўзбекистон ушбу индексда сўнгги 7 йил давомида ўсиш суръатларини қайд этаётган давлат сифатида эътироф этилиб, 2017 йил ҳолатига кўра, 22 балл жамғарилган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 33 баллни ташкил қилмоқда. Бу борадаги ижобий ўзгаришлар сифатида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишга қаратилган турли аксилкоррупсиявий тартиб-таомилларнинг ишлаб чиқилгани, вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши ички назорат тизимлари самарали жорий этилгани қайд этилган. Шунингдек, коррупсиявий жиноятлар содир этган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари қўлланилгани ҳам алоҳида таъкидланган.

Давлатлар қандай кўрсаткичларга кўра баҳоланади?

- ҳокимиятнинг юқори қатламларида коррупциянинг тарқалиши ва ҳукуматнинг барча

даражаларида маиший коррупция мавжудлиги;

- коррупциянинг мамлакатнинг "жозибадорлиги"га, бизнесига таъсири;

- импорт ва экспорт рухсатномалари, давлат шартномалари, коммунал хизматлар,

солиқларни баҳолаш ва суд қарорлари билан боғлиқ тартибсиз тўловларнинг частотаси;

- далат хизматида непотизм ва ҳомийлик;

- корхона йиллик даромадининг улуши сифатида порахўрликнинг тахминий қиймати;

-танланган мансабдор шахслар, чегара назоратчилари, солиқ органлари, судьялар ва

коррупцияда тинчлик тарафдорларининг иштироки;

-давлатнинг коррупцияга қарши қонунчилиги, сиёсати ва институтларининг кучи ва

самарадорлиги;

-сиёсатчиларнинг молиявий аҳволига жамоатчилик ишончи ва бошқалар.

-давлатнинг коррупцияга қарши қонунчилиги, сиёсати ва институтларининг кучи ва

самарадорлиги;

-сиёсатчиларнинг молиявий аҳволига жамоатчилик ишончи ва бошқалар.

Ташкилот ҳақида

“Коррупцияни қабул қилиш индекси” - Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан 2002 йилдан бошлаб ҳар йили тақдим этилади. Transparency international - 1993 йилда Питер Айген томонидан ташкил этилган бўлиб, дунёда коррупцияга қарши курашиш ва тадқиқот қилишга ихтисослашган халқаро нодавлат ташкилоти ҳисобланади. Ташкилот штаб-квартираси - Берлинда жойлашган

Ташкилот раҳбари - доктор Делиа Рубио (Аргентина)

Теги :
Jamiyat