$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Конституция – эркинлик ва адолат кафолати

c

Конституция – ҳар бир давлатнинг асосий қонуни бўлиб, у фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамиятда адолат ва фаровонликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам халқимиз ҳаётининг барча жабҳаларида эркинлик ва барқарорликни кафолатлаб келмоқда. Шу сабабли, унинг ҳар бир моддасини англаш ва унга амал қилиш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Сирдарё ИЭС ва “Толимаржон ИЭС” акциядорлик жамиятларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан бир қатор тадбирлар ташкил этилди. “Менинг Конституциям 31 ёшда” шиори остида ўтган тадбирлар доирасида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида оммавий диктант ўтказилди.

Мазкур тадбирда корхонанинг қарийб 100 нафар ишчи-ходими иштирок этди. “Коррупция жамият кушандаси” мавзусида ёзилган диктант орқали иштирокчилар лотин ёзувига асосланган ўзбек тилидан ўз билимларини яна бир бор синовдан ўтказдилар. Бу эса уларнинг нафақат ҳуқуқий, балки лингвистик саводхонлигини ҳам мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, ходимлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка йўналишлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Хотин-қизлар учун махсус номинациялар – “Энг фаол энергетик шахматчи” ва “Энг фаол энергетик шашкачи” бўйича ғолиблар аниқланиб, уларнинг меҳнати ва иқтидори муносиб тақдирланди.

Тадбирлар давомида станция маъмурияти ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш ва ҳуқуқий саводхонлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди. Шу муносабат билан келгусида “Заковат” интеллектуал баҳслари ва бошқа челленжларни ўтказиш режалаштирилган.

Мазкур тадбирлар Конституциямизнинг давлатимиз ҳаётидаги беқиёс ўрнини яна бир бор йодга солиш билан бирга, ходимлар орасида ҳуқуқий онг ва миллий тилга бўлган ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилди.