$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

«COCA-COLA BOTTLERS UZBEKISTAN, LTD»даги давлат улушлари сотувга қўйилади

«COCA-COLA BOTTLERS UZBEKISTAN, LTD»даги давлат улушлари сотувга қўйилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги фармойиши шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 27 октябрдаги Фармонига мувофиқ, «Coca-Cola Bottlers Uzbekistan, Ltd» МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини (57,118% миқдорида) сотишни ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

CCBUдаги давлат улушини сотиш жараёни умумэътироф этилган, Ўзбекистон қонунчилигига зид бўлмаган, халқаро амалиётга мувофиқ барча манфаатдор харидорлар учун ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган фармойишига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг раҳбар таркиби вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Шунингдек, танлов асосида – Rothschild & Co инвестиция банки (молиявий маслаҳатчи), Dentons юридик фирмаси (юридик маслаҳатчи), шунингдек KPMG (молиявий ва солиқ ҳисоботларини тузиш, шунингдек компаниянинг устав капиталидаги давлат улушини баҳолаш) каби етакчи халқаро маслаҳатчилар жалб қилинди.

Тайёргарлик босқичида ишчи гуруҳ, маслаҳатчилар, Компания, шунингдек, CCBU иштирокчилари бўлган Агентлик ва The Coca-Cola Export Corporation томонидан ҳамкорликда мўлжалланаётган Битим учун ҳуқуқий платформани ишлаб чиқиш, маркетинг материаллари ва ҳужжатларни тайёрлаш, шунингдек, режалаштирилган Битимда иштирок этишга қизиқиш билдирган инвесторлар билан дастлабки мулоқотни олиб бориш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Битим ишга туширилганда Агентлик веб-сайтида белгиланган мезонларга жавоб берадиган барча манфаатдор томонларни иштирок этишга таклиф қилувчи ахборот хабари эълон қилинади. Ушбу хабарда Битим тўғрисидаги маълумотлар, Компаниянинг қисқача тавсифи, жараённинг асосий босқичлари, шунингдек жараён иштирокчиларига ўрнатилган мезонлар келтирилади. Мезонлар қаторига тегишли операцион фаолият тажрибасига ва Битимни амалга ошириш учун етарли молиявий ва бошқарув ресурсларига эга бўлиш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида узоқ муддатли инвестор сифатида қатнашиш истаги ва тайёрлик, шунингдек, ТCCECнинг бизнесини ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маркетингга инвестициялар киритиш бўйича стратегик режаларига мувофиқлик киради. Мезонларнинг тўлиқ рўйхати Битим ишга туширилганда эълон қилинади.

Танлов мезонларига жавоб берадиган жараён иштирокчиларига махфийлик тўғрисидаги шартномани имзолаганидан сўнг Компания тўғрисида батафсил маълумотлар, шунингдек, халқаро амалиётга мувофиқ Компания фаолиятининг турли жиҳатларини таҳлил қилиш имконияти берилади. Ғолиб давлат мулкини сотишда Тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан нарх таклифи, шунингдек улушни олди-сотди шартномаси шартлари асосида аниқланади.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot