$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тамаки чекмаслик етарли эмас, тутуни ҳам ўлдиради

ТАмаки табак сигарет tamaki sigaret cigarette

Дунёда ҳар йили 8 млн одам чекиш сабаб вафот этади, 1,3 миллионга яқин одам эса, чекмаса ҳам тамаки тутунидан вафот этмоқда — ЖССТ.

Сиз ҳам пассив чекувчи бўлишингиз мумкин

«Пассив чекканда одамлар ён томонлама дозани олишади. Пассив ва актив чекканда организмга деярли бир хил моддалар тушади. Айниқса, чекаётган одамнинг ёнида узоқ вақт қолиб кетганда бир хил нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин. Ён томонлама тутун таркибида тахминан 4000 та кимёвий модда бўлиб, улар орасида 69 таси тажовузкор канцероген ҳисобланади. Энг хавфлилари: N-нитрозамин, хушбўй полиэфир, полициклик хушбўй углеводородлар», — дейди россиялик олий тоифали шифокор-терапевт Ольга Саакян. — Лекин барибир ён томонлама тутундаги хавфли моддалар концентрацияси чекувчининг ўзи оладиганга қараганда камроқ бўлади.

Турли касалликлар қўзғатувчиси

Тамаки тутунидан нафас олганда чекмайдиган одам ҳам истайдими-йўқми соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Пассив чекиш аллергиянинг зўрайиши, турли ЛОР-патологиялар, юрак-қон томир касалликлари, сурункали ўпка обструктив хасталиклари ва онкологик касалликлар хавфи ошишига олиб келади. Кўпинча хавфли ўсмалар ўпка, буйрак ва сут безларида келиб чиқади. Бу каби аянчли оқибатларнинг олдини олиш учун чекувчилар даврасидан қочишга ҳаракат қилиш лозим.

Иқтисодий зарарлар

Тадқиқотлардан бирида ўрганилишича, кашандалар бутун умри давомида 1,4 млн. долларни чекишга сарфлаб юборишади. Бунинг ичига фақат сигарет сотиб олиш учун кетадиган харажатлар эмас, балки чекиш сабаб касаллик орттириб олинса, уни даволашга кетадиган харажатлар, атрофдагиларнинг соғлигига чекиш орқали таъсир қилиб, уларнинг даромади пасайишига сабаб бўлиш билан келиб чиқадиган омиллар ҳам қўшиб ҳисобга олинган.

Қирқдан кейин кеч

Тамаки таркибидаги асосий моддалардан бири никотин ҳисобланади.Никотин организмдаги метаболик жараёнга халақит берувчи, мия фаолияти ва физиологик функцияларига таъсир қилувчи алкоголь ва бошқа психоактив моддалар каби одамни ўзига ўргатиб қўяди. Шу тарзда тамакига жисмоний қарамлик шаклланади. Доимий никотин оқимига ўрганиб қолган одам тамакидан фойдаланишни тўхтатса, ташвиш ва хавотирга тушиб қолади. Кашандаларнинг умри чекмайдиган одамларга қараганда камида 10 йилга қисқароқ бўлиши илмий тарзда ўрганилган. 40 ёшдан олдин тамакини ташлаш эса сигаретга алоқадор касалликлар сабаб вафот этиш хавфини 90 фоизга қисқартиради.