$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Автомобилсозлик саноатига яримўтказгичлар етишмаслиги қандай таъсир кўрсатади?

Автомобилсозлик саноатига яримўтказгичлар етишмаслиги қандай таъсир кўрсатади?

Бутун электрон қурилма ва гаджетларни ишлаб чиқарувчилар учун чиплар муҳим аҳамиятга эга. Пандемия даврида электрон қурилма ва гаждетларни ишлаб чиқарувчилар микросхемаларга берилган буюртмаларни бекор қилишмаган. Аксинча, унга бўлган талабни кўпайтиришган. Сабаби карантин пайтида уйдан туриб ишлаш, масофавий таълим олиш компьютер ва ноутбукларга бўлган эҳтиёжни янаям оширди.

Автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялар эса, пандемия ва локдаун даврида ишини тўхтатиб, чипларга буюртмаларини қисқартирди. Фаолиятини қайта йўлга қўйганда, микросхемаларни ишлаб чиқарувчилар унинг ишлаб чиқарилиш муддати олти ойдан ортиқ вақтни талаб этиши ҳисобига мавжуд талабдан ортта қолмоқда. Шу сабабли, автомобиллар учун яримўтказгичлар танқислиги юзага келди.

Яримўтказгичларнинг етишмаслиги бутун дунё бўйлаб автомобил ишлаб чиқарувчиларни ташвишга солмоқда. Бундай кичик аммо алмаштириб бўлмайдиган  деталларнинг етишмаслиги автомобил ишлаб чиқарувчилар учун жиддий оқибатларни олиб келди.

 “Volkswagen”нинг Калуга шаҳридаги заводи яримўтказгичлар етишмовчилиги сабабли автомобиллар ишлаб чиқаришни тўхтатди.

Шунингдек, Нижний Новгород шаҳрида “Volkswagen” ва “Skoda” автомобилларини йиғишни вақтинча тўхтатилди.

Дунёдаги энг йирик автомобилсозлик саноати вакилларининг аксарияти яримўтказгичларнинг танқислиги сабабли, Осиё, Европа ва Шимолий Америкадаги заводларининг фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлишди. Булар қаторига Ford Motor, Nissan Motor, Toyota Motor, Volkswagen, Honda Motor ва Volvo автомобил компанияларини киритиш мумкин.

АҚШ автомобилсозлик саноати микросхемалардан нотўғри фойдаланиш оқибатлари тўғрисида огоҳлантириб ҳукуматдан ёрдам сўраган.  Осиёда яримўтказгичлар етишмовчилигини камайтириш учун микрочип ишлаб чиқариш жараёнларини тезлаштирмоқда.

Бундан ташқари, айтиб ўтиш жоизки, контейнерларнинг етишмаслиги ҳамда Хитой портларидаги кечикишлар ҳам ишлаб чиқаришдаги узилишларга сабаб бўлмоқда. Контейнерларнинг танқислиги Хитойда сотиб олинган товарларнинг етказилиб берилишида кечикишларга ва нархининг ошишига олиб келди. Lenta.ru нинг CNCB маълумотига кўра берган хабарида, контейнерларнинг етишмаслиги сабабли, етказиб бериш нархи 300 фоизга ошишини таъкидлаган. Унга кўра, Хитойдан АҚШ ва Европага етказиб бериш нархлари 1 200 АҚШ долларидан, контейнер учун 6 000 АҚШ долларини ташкил этади. Бу эса, одатдаги нархдан тўрт баравар юқори. Юзага келаётган қўшимча харажатлар чакана сотувчилар томонидан қопланади ёки истеъмолчиларнинг ортиқча тўловига олиб келади.

Теги :
Авто