$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Чинозда аянчли ЙТҲ натижасида 4 киши қурбон бўлди

Чинозда аянчли ЙТҲ натижасида 4 киши қурбон бўлди

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 00:10 ларда, Тошкент вилояти, Чиноз тумани, «Кўтарма» маҳалласи ҳудудидан ўтган М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 858-километрида, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган ҳайдовчи «Нексия-3» русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқдан йўлни қарама-қарши томонига ўтиб кетади. Натижада қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги "Ласетти" русумли автомобиль билан тўқнашади. Ҳар иккала ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақмаган.

“Нексия-3” нинг 34 ёшли ҳайдовчиси, “Ласетти” нинг 39 ёшли ҳайдовчиси ҳамда ушбу автомобилнинг 40 ёшли ва 25-30 ёшлардаги (аёл киши, шахсига аниқлик киритилмоқда) йўловчилари оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, "Ласетти" русумли автомобилнинг 29 ёшли ва 44 ёшли йўловчилари тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИб ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat
Avto