$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Чинозда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бир киши вафот этган

Чинозда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бир киши вафот этган 1

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган, “Lacetti” ва “Cobalt” русумли автомобиллари ўртасидаги тўқнашув акс эган видео юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 29 июль куни соат 09:20 ларда, Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Чинмасжид МФЙ ҳудудидан ўтган М39 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 866-километрида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи “Lacetti” русумли транспорт воситасида “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳаракатланаётиб, рул бошқарувини йўқотади. Оқибатда қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган, 1977 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Cobalt” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетади.

Тўқнашув оқибатида “Lacetti” йўловчиси, 1981 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Унинг 31 ёшли ҳайдовчиси эса тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Бироқ Ахборот хизмати хабарида “Cobalt” ҳайдовчиси ва йўловчилари аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Айни пайтда мазкур ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Теги :
Авто