$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

"Chevrolet Onix"нинг етказиб бериш муддати қисқариши мумкин

Фото: Spot Фото: Spot

Бугун эрталаб соат 9:00 дан бошлаб "Chevrolet Onix" автомобилини сотиб олиш учун шартнома тузиш бошланди ва соат 13:45 ҳолатига кўра, 13566 дан ортиқ шартномалар имзоланди. Жами тузилган шартномаларнинг 55 фоизи Онихънинг ЛТЗ Турбо АТ комплектация учун тузилган бўлиб, харидорлар орасида оммабоп бўлди.

Шунингдек, доимгидек бир шахс номига икки ва ундан ортиқ автомобил харид қиладиганларнинг юқори улуши кузатилмоқда: 7 380 нафар харидор, бу харидорлар сонининг 45% дан ортиғини ташкил этади.

Қайд этиш жоизки, “тадбиркорлар”нинг осон даромад топишга бўлган юқори қизиқиши, энг аввало, ўз эҳтиёжлари учун автомобиль сотиб олмоқчи бўлган истеъмолчилар учун ноқулайликларни юзага келтириб, ортиқча талабни шакллантиради.

Шунингдек, "UzAuto Motors" “бизнесменлар”нинг эмас, аксинча аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун приоритетлар тизимини жорий қилди. Унга кўра, автомобиллар қайта сотиш учун эмас, балки шахсий эҳтиёжи учун автомобиль сотиб олаётган мижозларга автомобилларни етказиб беришни биринчи ўринга қўяди.

Автомобилларни қайта сотиш эҳтимоли билан тузилган шартномалар аниқланган тақдирда, компания шартнома шартларига мувофиқ (3.1.2 бандга мувофиқ) автомобилни етказиб бериш муддатини қўшимча 120 кунга оширади. Шу муносабат билан, харидорлардан шартномани имзолашдан олдин унинг барча бандлари билан тўлиқ танишиб чиқишларини илтимос қилинмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар автомобилларни харидорларга етказиб бериш муддатини қисқартириш, аҳоли ўртасидаги талабни қондириш имконини беради.

Эътибор беринг, шартномаларнинг кўп тузилганлигига қарамай, амалиёт шуни кўрсатадики, 60 фоизгача тузилган шартномаларнинг тўловлари вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли бекор қилинади. Натижада, 7 кундан сўнг, тўланган шартномалар сони сезиларли даражада камайиб, "Chevrolet Onix" етказиб бериш муддати қисқариши кутилмоқда.

Теги :
Avto