$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухорода қарийб минг йиллик тарихга эга ноёб буюмлар топилди

Бухорода қарийб минг йиллик тарихга эга ноёб буюмлар топилди

Варахша археология объектидан топилган 100 дан ортиқ металл буюмлар маданий мерос лабораториясида концервация қилиняпти. Бу ҳақида «Дунё» АА Бухоро вилояти Маданий мерос департаменти манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ҳозирда Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги Варахша мавзесидаги археологик маданий мерос объектида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Миллий археология маркази ҳамда Бухоро вилояти Маданий мерос департаменти томонидан тадқиқотлар олиб бориляпти.

Воҳанинг Варахша мавзеси қадимда Зарафшон сувлари билан ўзлаштирилган, лекин кейинчалик қумлар босиб, чўл ҳудудига айланган ёдгорликларда Ўзбекистон ва Америкалик (Нью-Йорк университети) археологлар олиб борган изланишлар натижасида, XI-XII асрларга оид мис, бронза, кумуш ва қўрғошиндан ясалган 100 дан ортиқ металл буюмлар топилди. Мазкур топилмалар айни пайтда Бухоро вилояти Маданий мерос департаменти мутахассислари ҳамкорлигида бошқарманинг таъмирлаш лабораториясида замонавий ускуналар ёрдамида занг (коррозия) қатламларидан тозаланмоқда.

Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси вилоятдаги 287 та археология объектларида ҳам археологик тадқиқотларни олиб боришда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Масалан Қоракўл туманида жойлашган Пойкент ёдгорлигида ёки Бухоро шаҳри қадимги Шаҳристонидан топилган ўнлаб артефактлар таъмирланиб музей қўриқхонасига топширилган. Айрим топилган буюмлар консервация қилиниб, унинг тарихий маълумотлари аниқлангандан сўнг музейга топшириш жараёнига тайёрланмоқда.

“Сўнгги ўн йил ичида бундай изланишлар асосан воҳани қадимда ўраб олган Кампир девор қолдиқларида ва унинг ташқарисида жойлашган ўнлаб кичик антик даврга оид ёдгорликларда олиб борилди.

Бухоро ўзининг бир неча минг йиллик тарихини ҳали ҳануз тўлиқ очиб берганича йўқ. Шундай экан тарих кўзгусини янада шаффофлаштириш ва тўлиқроқ ўрганиш мақсадида ҳар йили қадимий археологик объектларда халқаро экспедициялар билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.