$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда юк машинаси хонадонга бориб урилди. Қурбонлар орасида ёш болалар ҳам бор

Андижонда юк машинаси хонадонга бориб урилди. Қурбонлар орасида ёш болалар ҳам бор

2020 йилнинг 28 сентябрь куни соат 17:20 ларда 28 ёшли ҳайдовчи (Қирғизистон Республикаси фуқароси) бошқарувидаги “Volvo” русумли (Қирғизистон Республикасига тегишли) юк автомашинасида Булоқбоши тумани “Саноат” маҳалласи, Гастрол кўчасидан ўтган "Булоқбоши-Андижон" автомашина қатнов йўлининг "Булоқбоши" йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотган. Натижада қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, йўлнинг четида ҳаракатланиб келаётган 3 ва 10 ёшли қизалоқларни босиб ўтиб, шу ердаги хонадонларнинг бирига бориб урилган. ЙТҲ натижасида болалар ва ҳайдовчи вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши келгуси тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига ўтказилган.

Теги :
Авто