$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бюджет ташкилотлари харажатлари қисқартирилади

Бюджет ташкилотлари харажатлари қисқартирилади

Вазирлар маҳкамасининг “Коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги Ўзбекистон республикасининг давлат бюджети харажатларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги қарори жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилди.

Унга кўра, давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва унинг тақчиллиги кескин ошиб кетишинининг олдини олиш ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича муҳим тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш мақсадида қуйидагилар амалга оширилади:

— бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3-разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини 2021 йилнинг 1 январига қадар тўхтатиб туриш;

— Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатларини мақбуллаштириш;

— Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари харажатларини мақбуллаштириш;

— Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилиши режалаштирилган 100 млрд.сўм маблағдан 50 млрд.сўм мақбуллаштирилади.

— Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сонли “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми республика бюджетига йўналтирилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ мақбуллаштирилган маблағлар келгусида коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига йўналтирилади.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларидан мақбуллаштирилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади.

Теги :
Iqtisodiyot