$
 12875.06
13.23
 13406.80
-90.4
 124.75
-0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Нима қаерда қанча? Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди

Нима қаерда қанча? Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси 15 сентябрь куни кузатув ўтказиб, Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида сотилаётган алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини ўрганиб чиқди.

Ўрганишлар натижасига кўра,

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари, 1 кг.) — 45 минг сўмдан 68 минг сўмгача

1 кг. мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”, Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”даги арзонлаштирилган гўшт расталарида 45 000 сўмдан қайд этилган. Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да – 68 000 сўмдан сотилмоқда.

Қўй гўшти (1 кг) — 45 минг сўмдан 86 минг сўмгача

Ўрганишлар натижасига кўра, қўй гўштининг минимал нархи, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да 45 000 сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да 86 000 сўм кузатилди.

Картошка (1 кг) — 2 минг 400 сўмдан 6 минг 500 сўмгача

Кузатув натижаларига кўра, Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори”да сотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида 2 400 сўм қайд этилган. Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да сотилган сараланган картошканинг максимал нархи – 6 500 сўм қайд этилди.

Пиёз (1 кг) — 800 сўмдан 4 минг сўмгача

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”да 800 сўмдан рўйхатга олинган. Пиёзнинг максимал нархи Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да – 4 000 сўм кузатилган.

Сабзи (1кг) — 1 минг 200 сўмдан 5 минг сўмгача

Кузатув натижасига кўра, сабзининг минимал нархи Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори”да 1 минг 200 сўм қайд этилган. Сабзининг максимал нархи Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да – 5 000 сўм қайд этилди.

Тухум (10 дона) — 6 минг сўмдан 12 минг сўмгача

Ўрганишлар натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида 6 000 сўм қайд этилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да – 12 000 сўм қайд этилган.

Гуруч (1кг) — 5 минг 600 сўмдан 18 минг сўмгача

Кузатув натижаларига кўра, гуручнинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори”да (“Нукус” навли гуруч 5 600 сўм) қайд этилган. Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи — (1 л) 8 минг 800 сўмдан 15 минг сўмгача

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 8 800 сўм) кузатилди. Маҳсулотнинг максимал нархи, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори” ва “Дамариқ деҳқон бозори”да, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 15 000 сўм) кузатилди.

Шакар (1кг) — 5 минг 800 сўмдан 7 минг сўмгача

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (5 800 сўм) қайд этилди. Шакарнинг максимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да — 7 000 сўмдан сотиляпти.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot