$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳар бир инсон учун ўқиш тавсия этиладиган ўн асар

китоб

Адабиёт — инсониятнинг энг қадимий ва энг бой меросларидан бири ҳисобланади. Ушбу мақолада, тарих давомида яратилган энг таъсирчан ва муҳим 10 та бадиий асарни кўриб чиқамиз. Умид қиламизки, байрам кунларида ушбу асарлар мутолааси сизни одатий турмуш ташвишларидан чалғитиб, ажиб бир олам билан танишишингизга имконият яратади.

1. Ҳомер — “Илиада” ва “Одиссея”

“Илиада” ва “Одиссея” — қадимги юнон эпик шеъриятининг икки ёрқин намунаси бўлиб, улар муҳаббат, уруш, қаҳрамонлик ва саёҳат каби жараёнларни ўз ичига олади. Бу асарлар ўзининг кенг миқёсдаги воқеалар ва чуқур психологик тасвирлари билан адабиётнинг ривожланишида муҳим ўрин тутади.

2. Уилям Шекспир — “Ҳамлет”

"Ҳамлет" бу, — инсон табиати, оилавий муносабатлар ва қасос ҳақида фалсафий ва мураккаб трагедия. Шекспирнинг ушбу асари ўзининг рамзий ишоарлари ва драматик кучи билан ажралиб туради.

3. Фёдор Достоевскй — “Жиноят ва жазо”

“Жиноят ва жазо” инсоннинг ички курашлари, ахлоқ ва руҳий таҳлилларини ўзида мужассам этган. Достоевскйнинг мазкур асари психологик тасвирлар ва ижтимоий танқидлари билан танилган.

4. Лев Толстой — "Уруш ва тинчлик"

“Уруш ва тинчлик” асарининг воқеалари ХIХ аср Россия жамияти ва Наполеон юришлари фонида содир бўлади. Ушбу эпик асар ўша давр тарихини кенг қамраб олганлиги ҳамда инсонпарварлиги билан машҳур.

5. Габриел Гарсиа Маркез — “Ёлғизликнинг юз йили”

Бу асар — фантастик реализм жанрида, бир оиланинг беш авлодининг қисмати ҳақида ҳикоя қилади. Маркезнинг бу асари Лотин Америкаси адабиётининг энг ёрқин намуналаридан бири ҳисобланади.

6. Жейн Остин — “Андиша ва ғурур”

“Андиша ва ғурур” — бу ХIХ аср инглиз жамиятида аёллар ҳаётини ва муҳаббатни тасвирлайди. Муаллифнинг бу асари, аёлларнинг зеҳний қуввати ва инсон табиати ҳақидаги фалсафий ҳамда ҳаётий тушунчаси билан танилган.

7. Жорж Оруелл — “1984”

“1984” романи келажакдаги тоталитар жамият ҳақида огоҳлантирувчи дистопик роман. Оруеллнинг бу асари, сиёсий адабиётдаги энг кучли танқидий асарлардан бири ҳисобланади. Асарда собиқ Совет тузуми ҳақида гап боради, дейилса-да, у барча диктатура режимлари учун мосдир.

8. Виктор Гюго — “Париж ибодатхонаси”

Бу роман гўзал ва таъсирчан тарзда ХIХ аср Парижининг ижтимоий ва тарихий фонида, инсон табиати ва адолацизликларни тасвирлайди. Гюго бу асари орқали жамиятдаги ижтимоий адолатсизликлар ва инсоний қадриятларга чуқур назар ташлайди.

9. “Минг бир кеча”

“Минг бир кеча” — бу Шарқ эртакларининг тўплами бўлиб, у турли хил фантастик, саргузашт ва панд-насиҳат мазмунидаги ҳикояларни ўз ичига олади. Бу тўпламнинг адабий аҳамияти унинг бой ҳикоя анъаналари, рамзий маъно ва маданий таъсирида ётади. Ушбу асар, турли маданиятларда севиб ўқилган ва Шарқ адабиётининг гўзаллигини дунёга намойиш этган.

10. Франц Кафка - "Эврилиш"

“Эврилиш” — Кафка услубининг мукаммал намунасидир, бу ерда асосий қаҳрамон, тушунарсиз сабабларга кўра, ҳашаротга айланиб қолади. Кафка бу асари орқали замонавий жамиятнинг бегона ва абсурд табиатини акс эттиради.