$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Фуқаролар хизматдан рози бўлиб, сўровномани тўлдириб берса, «тез ёрдам» жамоасига 100 минг сўм бонус берилади

Фуқаролар хизматдан рози бўлиб, сўровномани тўлдириб берса, «тез ёрдам» жамоасига 100 минг сўм бонус берилади Тез тиббий ёрдам

«Халқаро пресс-клуб»нинг навбатдаги сессиясида Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев Тез тиббий ёрдамнинг «Call-center»ида штатлар кўпайтирилиб, кўнгиллилар билан тўлдирилгани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, барча кўнгиллиларга ойлик иш ҳақи белгиланган. Шунингдек, қабул қилинган ҳар бир қўнғироққа 1500 сўм миқдорида бонус белгиланган. Агар қўнғироқ қилган фуқаро суҳбатдан кўнгли тўлиб, охирида миннатдорлик билдирса, яна 500 сўм бонус қўшиб берилади.

«Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида «103» — Тез тиббий ёрдам хизматидагилар учун ҳам бонус жорий қилинган. Агар 3 кишилик жамоа чақирувга борганида, фуқаролар улар кўрсатган хизматдан рози бўлиб, миннатдорчилик билдириб, яхши хизмат қилди деган мазмунда кичик сўровномани тўлдириб берса, Тез тиббий ёрдам жамоасига 100 минг сўм бонус берилади», деди Б. Валиев 

Теги :
Jamiyat