$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат тадбирида меҳмонларни овқатлантиришга 1,5 млрд. сўм сарфлагани маълум бўлди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат тадбирида меҳмонларни овқатлантиришга 1,5 млрд. сўм сарфлагани маълум бўлди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги йирик тадбир ўтказилган кунда меҳмонларни овқатлантириш учун қарийб 1,5 млрд. сўм маблағ сарфлагани маълум бўлди.

Давлат харидлари очиқ порталида эълон қилинган маълумотларда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2020 йилнинг 24 январь куни Олий Мажлис мурожаатномасига тайёргарлик кўриш учун таклиф қилинган меҳмонларни овқатлантиришга 1 млрд. 497 млн. 599 минг 675 сўмлик катеринг хизматига буюртма бергани кўрсатилган. Бундан ташқари, декорация ва таклифномаларни чоп этиш ишларига яна 270 млн. 575 минг сўмлик сарф-харажат қилинган.

Буюртмани AKFA Dream World компанияси бажарган. Компаниянинг расмий таъсисчилари эса Wide Tent System (26,79%), Asia Electron (15,06%), Perfect Plast Profil (14,64%), Абдуллаев Баходир Равшанович (43,50%) ҳисобланади.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot