1 февралдан Ўзбекистонда бензин нархи ошиши кутилмоқда
1 февралдан Ўзбекистонда бензин нархи ошиши кутилмоқда
2 daqiqa o‘qiladi

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизматининг Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ қуйидаги нефть маҳсулотлари ва якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкаларига жорий йил 1 февралдан ўзгартириш ва қўшимча киритилмоқда.
Қайд этилишича, нефть маҳсулотларига солинадиган акциз солиқ ставкалари:
1 тонна Аи-80 бензини: амалда — 200 000 сўм, 1 февралдан — 240 000 сўм (ўзгариш 40 000 сўм ёки 20%);
1 тонна Аи-90 ва ундан юқори маркали бензини: амалда — 250 000 сўм, 1 февралдан — 275 000 сўм (ўзгариш 25 000 сўм ёки 10%);
1 тонна дизель ёқилғиси: амалда — 200 000 сўм, 1 февралдан — 240 000 сўм (ўзгариш 40 000 сўм ёки 20%);
1 тонна ЭКО дизель ёқилғиси: амалда — 180 000 сўм, 1 февралдан — 216 000 сўм (ўзгариш 36 000 сўм ёки 20%).
Якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкалари:
1 тонна бензин: амалда — 378 480 сўм, 1 февралдан — 465 530 сўм (ўзгариш 87 050 сўм ёки 23%);
1 тонна дизель ёқилғиси: амалда — 346 275 сўм, 1 февралдан — 425 918 сўм (ўзгариш 79 643 сўм ёки 23%).
Мазкур ўзгаришлар Аи-80 бензини мисолида кўрилганида, АЁҚШларда ўртача нарх таркибидаги мавжуд солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ўртача 110 сўмгача (ҚҚС билан) бўлган миқдорда чакана нархига таъсир қилиши мумкин.



