$
 12021.61
-38.17
 14092.93
-36.31
 150.44
0.37
weather
+26
Кечаси   +14°

Карантин яна чўзиладими?

Карантин яна чўзиладими? Беҳзод Мусаев

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги тўғридан-тўғри эфири вақтида Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев «карантин муддати чўзиладими?», деган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

«Президентимиз иқтисодиётимиз ишлаши керак, деган талабни ўртага қўйдилар. Албатта, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда. Бу жуда муҳим. Энди 1 августдан карантин муддати суриладими, деган саволга келсак, ушбу масалага мавжуд вазиятдан келиб чиқиб қайтилади», деди Б. Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 8 июль куни Республика махсус комиссияси 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида эълон қилганди.

Теги :
Jamiyat