$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

БАЙРАМ КУНЛАРИДА ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАР ТЎЛИҚ ҚУВВАТЛАРДА ИШЛАЙДИ

IES6

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқаруви раиси раҳбарлигида Қурбон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунларида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоғи корхоналарини сифатли электр энергияси билан таъминлаш ишларини самарали ташкил этишга бағишданган видео-селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ишлаб чиқариш жараёни барқарорлигини таъминлаш мақсадида махсус штаб ташкил этилди, Акциядорлик жамияти ва корхоналар кесимида 24 соатлик навбатчилик гуруҳлари иши жорий қилиниб, мутасаддилар олдида турган биринчи даражали чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибида 12 та корхона мавжуд, жумладан, 6 та йирик иссиқлик электр станциялари, 3 та иссиқлик электр марказлари ва 3 та электр станцияларга хизмат кўрсатувчи пудрат ташкилотлари.

Айни пайтда Жамият мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқарувчи асосий генерация корхонаси ҳисобланиб, жами электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 85 фоизга яқинни ташкил этади.

2022 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналар томонидан 27,8 млрд. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган эди, амалда 28,7 млрд. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу режага нисбатан 103,1 фоиз (ёки 852 млн. кВт.соат)га кўп, шунга кўра товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 9,3 трлн сўм.ни ташкил этди.