$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Сўхда банк ходими мижозларнинг карталаридан 150 млн. сўмдан ортиқ пул ўғрилади

Сўхда банк ходими мижозларнинг карталаридан 150 млн. сўмдан ортиқ пул ўғрилади

“Агробанк”нинг Сўх туман филиали пластик карталар шўъбаси 1-тоифали мутахассисига ўз ваколатидан фойдаланиб мижозларнинг 150 млн. сўмдан ортиқ пулларини талон-торож қилгани учун тегишли жазо тайинланди. Бу ҳақида Олий суд Матбуот хизмати ҳабар берди.

Маълум бўлишича, у 2017 йилнинг март ойидан 2019 йил июль ойига қадар жами 60 нафардан ортиқ мижознинг иш ҳақи, пенсия ва нафақаларидан иборат 102.060.937 сўм пулларни талон-торож қилгани аниқланади. Ходимнинг яқинлари келтирилган зарарни қоплаб беришади. Банкнинг вилоят бошқармаси, туман филиали раҳбарлари бу хусусда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бермай, аксинча, уни филиалнинг кадрлар бўлимига ишга ўтказишади.

Бундан тўғри хулоса чиқармаган ходим 2019 йил 5 ноябрга қадар яна 5 нафар мижознинг 31.824.127 сўм пул маблағини талон-торож қилади. Яна бир фуқаронинг 16.786.200 сўм пулларини ўғирлайди. Оқибатда унинг ўғрилаган пуллари жами 150 миллион сўмдан ошиб кетади. Шундан кейингина жабрланувчиларнинг мурожаати асосида ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Айбдор тергов жараёнида ўзи келтирган зарарларни қоплаган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди банк ходимини Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а”-банди билан айбдор деб топиб, тегишли жазо тайинлаган. Шунингдек, асосий жазога қўшимча равишда унинг молия-банк фаолияти билан шуғулланиши ва тизимга ишга жойлашиши чекланди.

Теги :
Иқтисодиёт