$
 11950.63
-21.71
 13744.42
-41.73
 147.70
-0.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёда автобус билан Damas тўқнашди, вафот этганлар бор

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Сурхондарё вилояти Денов туманида учта транспорт воситаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси одам ўлими билан якунланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат 9 январь соат 17:20 ларда М-41 Бишкек—Душанбе—Термиз автомобиль йўлининг 1487-километрида содир бўлган. Nexia-3 ҳайдовчиси машинани иккинчи даражали йўлдан бошқариб келиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Damas машинасини ўтказиб юбормасдан, у билан тўқнашган. Тўқнашув зарбидан Damas бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган автобусга урилган.

ЙТҲ оқибатида Damas автомобили йўловчиси шифохонада вафот этган.

Теги :
Avto