$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Россия ва Ўзбекистон қўшма авиакомпания яратиш масаласини кўриб чиқяпти

Россия ва Ўзбекистон қўшма авиакомпания яратиш масаласини кўриб чиқяпти Москва

Бугун, 2020 йилнинг 20 июль куни Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия қуйи қўмитасининг видеоконференцалоқа шаклидаги иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида Россия Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Унда Россия томонидан Транспорт вазирлиги вазир ўринбосари, Федерал ҳаво транспорти агентлиги раҳбари Александр Нерадько, Ўзбекистондан эса Транспорт вазири Элёр Ғаниев иштирок этишган.

Томонлар ҳаво транспорти бўйича ўзаро алоқаларга алоҳида тўхталган ҳолда, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишган. 

Шунингдек, Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Россия) ҳамда Фуқаро авиацияси агентлиги (Ўзбекистон) ўртасида “учишга яроқлилик” соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича шартномалар имзолашга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинган. Бундан ташқари, йиғилишда икки давлат ўртасидаги рейслар сонини ошириш ҳамда арзон нархларда йўловчи ва юкларни ташийдиган рус-ўзбек авиаташувчисини ташкил қилиш ҳақида ҳам сўз борган. 

Томонлар Россия ва Ўзбекистон транспорт вазирликлари ўртасида “Транспорт таълими соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида”ги ўзаро англашув Меморандумини имзолаш борасидаги тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот алмашиб, уни тезроқ якунлашга келишиб олишган. Шунингдек, “учишга яроқлилик” соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилгани айтилмоқда.

Теги :
Иқтисодиёт