$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ антирекорд яна янгиланди

коронавирус

Кеча, 13 июль куни Ўзбекистонда 594 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 272 нафари карантин муассасаларида, 322 нафари аҳоли орасида аниқланган. Бу аввалги кўрсаткичлардан юқори.

Шунингдек, коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.

Айни пайтда Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларида 178 нафар фуқаро соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 13591 нафар бемордан 8030 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5498 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда уй карантинида 51 555 нафар, стационар карантинда эса 23 860 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.  


Теги :
Jamiyat