$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

“Груз-200”: Жиззахда машинасида ўлик борлигини баҳона қилиб, давлат рақамини беркитган ҳайдовчи фош бўлди

“Груз-200”: Жиззахда машинасида ўлик борлигини баҳона қилиб, давлат рақамини беркитган ҳайдовчи фош бўлди

Автомобилида айрим сабабларга кўра инсон жасади борлигини айтиб давлат рақам белгисини яширган ҳайдовчининг ёлғони фош бўлди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Хабар қилинишича, 2021 йилнинг 7 январь куни Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган “Манас-14” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари томонидан ушбу маскандан ҳаракатланиб ўтаётган давлат рақам белгиси устига “Груз-200” ёзуви ёзилган қоғозни ёпиштириб олган “Cobalt” русумли автомобиль тўхтатилганда, ҳайдовчи автомобилида инсон жасадини айрим сабабларга кўра олиб кетаётганлигини айтган. Холислар иштирокида автомобиль салони ва юкхонаси текширилганда, ҳайдовчининг сўзлари ёлғон эканлиги, ҳайдовчи йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадида ана шундай ёлғонни ўйлаб топганлиги маълум бўлган.

Шунингдек, орқа ва олд давлат рақам белгиси лой билан беркитиб олинган “Epica” русумли транспорт воситаси тўхтатилганда, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ҳам йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадини кўзлаганлиги маълум бўлган.

Ҳар иккала автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси, 7.15-банди (транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса)да белгиланган талабларни бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) тартибида маъмурий баённома

расмийлаштирилган.

Теги :
Жамият
Авто