$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Монопол корхона тузмоқчи бўлган Халқ таълими вазирлиги антимонополия қаршилигига учради

Монопол корхона тузмоқчи бўлган Халқ таълими вазирлиги антимонополия қаршилигига учради

Халқ таълими вазирлигининг “2021-2025 йилларда умумтаълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокама учун қўйилди.

Лойиҳада кўрсатилишича, 2021 йилдан бошлаб, жиҳозлаш дастурига киритилган умумтаълим мактабларининг тўлиқ жиҳозланиши ташкил этилади ҳамда улардаги мавжуд ва яроқли бўлган жиҳозлар фойдаланиш учун соз ҳолатга келтирилган ҳолда бошқа эҳтиёжи мавжуд мактаблар учун берилади.

Ўз навбатида Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур қарор лойиҳасини рад этиб, ўз муносабатини билдириб ўтган ва қарор лойиҳасининг 4-банди учинчи хатбошисини ҳамда 6-банди биринчи ва учинчи хатбошиларини чиқариб ташлаш кераклигини таъкидлаган.

Гап шундаки, қарор лойиҳасининг 4-банди учинчи хатбошисида умумтаълим мактабларига мебель ва махсус ўрнатиш талаб этилмайдиган жиҳозларни етказиб бериш ва ўрнатиш ишлари ҳамда жиҳозларни таъмирлаш ишлари “Ўқув таълим-таъминот” давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилиши кўрсатилган. Қўмита мазкур вазифаларни давлат харидларида ғолиб бўлган ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчилар (иш бажарувчи) томонидан бажарилиши лозимлигига эътибор қаратган.

“Бу ҳам мантиқий ва молиявий томонлама мақсадага мувофиқ ҳисобланади, чунки товарларни жойларга етказиб беришда ва ўрнатишда уларни сифатига ва техник талабларга мувофиқлигига тендерда ғолиб бўлган корхона жавоб беради. Шунинг учун, умумтаълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситаларини харид қилишдаги шартларда товарни “Ўқув таълим-таъминот” ДУК базасига эмас, балки бевосита мактабларга етказиб берилишини белгилаш лозим. Бунда, “Ўқув таълим-таъминот” ДУКнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга давлат бюджети ҳисобидан (13 млрд. сўм) ортиқча маблағлар ажратилиши ҳамда алоҳида яна ушбу ДУК томонидан товарларни жойларга етказиб бериш ва ўрнатиш учун маблағлар ажратиш талаб этилмайди ва ўз навбатида бюджет маблағлари тежалади”, дейилади Қўмита муносабатида.
Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot