$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

АМАЛИЁТ ОРҚАЛИ ИСТИҚБОЛЛИ КАДРЛАР ЗАҲИРАСИ ШАКЛЛАНАДИ

IES14

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ва унинг тизим корхоналарида энергетика соҳасида кадрлар етиштираётган олий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган.

Жумладан, “Тошкент ИЭС” корхонасида Москва муҳандислик физикаси институти миллий-тадқиқот ядро университети Тошкент филиалининг “Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси” ҳамда “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси” ихтисосликлари бўйича таълим олаётган бир гуруҳ талабалари ишлаб чиқариш амалиётини бошладилар.

Талабаларга амалиёт аввалида хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш корхонасида бўлиш тартиб-қоидалари тушунтирилди, уларга корхонанинг масъул ходимлари орасидан амалиёт раҳбарлари тайинланди. Амалиётчи-талабалар учун корхона томонидан зарур шароитлар яратиб берилди. Шу куннинг ўзида талабалар 370 МВтли буғ-газ қурилмаси фаолиятига оид қатор зарурий маълумотлар билан танишиб чиқдилар.

- Олий таълим муассасамизда назария ва амалиёт жараёни яхлитлиги таъминлашга ҳаракат қилмоқдамиз, талабаларимизнинг малакавий ишлаб чиқариш амалиётлари энергетика тизими корхоналарида ташкил қилинганлигидан мамнунмиз, - дейди олий таълим муассасаси томонидан амалиёт раҳбари Гулзода Мустафақулова. – Умид қиламизки, мазкур амалиёт талабаларнинг касбий кўникмаларга эга бўлишларига, келгусида энергетика соҳасида ёш, салоҳиятли кадрлар заҳираси шаклланишига кўмаклашади.