$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Алишер Қодиров: “Хусусий транспортдан фойдаланиш мақоми қиммат бўлиши керак”

Алишер Қодиров пандемия даврида ўзбекистонликларни ватанга қайтармасликка чақирди Алишер Қодиров

Сўнгги вақтларда автомобиль воситаларининг қимматлашиши, таксилар нархининг ошиши каби мавзулар яна кун тартибига чиқди. Бу, айниқса, совуқ сабаб ёқилғи таъминотига чекловлар қўйилган вақтда яна-да шов-шув кўтариб, турли мансабдорларнинг ҳам фикр билдиришига сабаб бўлмоқда.

Қимматлаштириш ечимми?

«Биз жамоат транспортини ривожлантириш масаласини ҳал қила олмаймиз, қачон-ки, шахсий автомобиль мақомини ҳал қила олмасак. Кўп ривожланган давлатларда, масалан Хитойда шахсий автомобилни харид қилиш анчагина арзон, лекин уни харид қилганидан кейинги фойдаланиш хизматлари жудаям қиммат туради. Сингапурда ҳам шундай. Тирбандлик муаммосини шахсий автомобилдан фойдаланишни қиммат қилгани эвазига ҳал қила олган. «Парковка», солиқларни ошириш, ёки пулли йўллар орқали машиналардан фойдаланишни камайтириш мумкин. Ўзбекистонни ҳам яқин 5-6 йиллар ичида жуда катта муаммолар кутиб тургани учун Транспорт вазиримизга айнан автомобилдан фойдаланиш хизматларини кўриб чиқишларини таклиф қилмоқчиман» — дея таъкидлади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Алишер Қодиров.

“Қишлоқдагилар кимга додини айтсин?”

Ўз навбатида, Алишер Қодировнинг фикри яна жамоатчилик нишонига айланди. улардан айримларини кўришингиз мумкин:

Айримлар ушбу фикрларни қўллаб-қувватласа, бу фақат маълум ҳудуд учунгина мос келади, дегувчилар ҳам топилди:


Автобус 135 баробарга самарадор

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 5 млн нафар аҳоли мавжуд бўлиб (доимий истиқомат қилувчи – 3 млн, кунлик шаҳарга келиб-кетувчи – 1,5 млн, вақтинчалик яшовчи – 0,5 млн), шундан мобил аҳоли сони ўртача 3,5 млн кишини ташкил қилади.

Ўтказилган таҳлилларга кўра пойтахтдаги мобил аҳолининг кунлик қатнов сони ўртача 9 млнни ташкил этиб, шундан 6 миллиони ҳаракатланиш транспортида амалга оширилади.

Сўнгги йилларда Тошкентнинг жамоат транспорт тизими сезиларли даражада яхшиланди. Автобуслар сони охирги 2 йилда 2 баробарга ошди. Уларнинг оралиқ интервали 2-3 баробарга қисқариб, ҳозирда 8-10 дақиқани ташкил этади. Кунлик йўловчи оқими 1 млн нафарга етди, пойтахтга кириб келадиган аҳолининг шаҳар марказига етиб бориш вақти 45 дақиқадан 30 дақиқагача қисқарди. 

Автомобиллардан фойдаланиш камаяди

2035 йилга келиб бутун дунёда шахсий автомобиллардан фойдаланиш даражаси камаяди ва одамлар «самаралироқ, яшилроқ ва қулайроқ» транспортни танлашади, дея башорат қилмоқда McKinsey консалтинг компанияси.


McKinsey прогнозларига кўра, 2035 йилга келиб бутун дунё бўйлаб шахсий автомобиллардаги ташувлар улуши 2022 йилдаги 45 фоиздан 29 фоизга тушади. Айниқса, Европа ва АҚШ шаҳарларида автомобиллардан фойдаланиш кескин камаяди.

«Жамоат транспорти, скутерлар, электр велосипедлар ва мини-автомобиллар — жуда кичик уч ёки тўрт ғилдиракли транспорт воситалари автомобиль сотиб олишга қодир бўлмаган одамлар учун охирги чора эмас, балки афзал кўрилган транспорт турига айланиши мумкин», — дейилади ҳисоботда.

Компаниянинг қайд этишича, бир қанча мамлакатлар ҳукуматлари тирбандликни қисқартириш ва газ чиқаришни камайтириш учун йўллардаги автомобиллар сонини қисқартириш чораларини кўрмоқда ва истеъмолчилар янада самаралироқ, яшилроқ ва қулайроқ транспорт вариантларини танламоқда.