$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

96-ўлим: Тошкенда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

коронавирус ўлим

Тошкентда коронавирусга чалинган 64 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, дея хабар қилмоқда соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 64 ёшли эркак фуқаро 25 июнь кунидан 14 июль кунига қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида “Ўткир странгуляцион ингичка ичак тутилиши” ташхиси билан стационар даволанган.

Беморда 14 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва ўта оғир ҳолатда Зангиота туманидаги Кўп тармоқли юқумли касалликлари шифохонасига ўтказилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ингичка ичак резекцияси ва анастомози операциясидан сўнгги ҳолат ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шунингдек, унда ўткир странгуляцион ичак тутилиши ҳамроҳ хасталиги бўлган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бемор асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Теги :
Жамият