$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Яна икки бемор вафот этди. Ўзбекистонда COVID-19 қурбонлари 85 тага етди

коронавирус ўлим

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра коронавирусга чалинган яна икки нафар бемор вафот этди.

Улардан бири, Сирдарё вилояти Гулистон туманида яшаган 69 ёшли эркакда 11 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга миокард инфаркти, COVID-19 инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Бироқ олиб борилган реанимацион чораларга қарамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Навбатдаги ўлим ҳолати Тошкент шаҳрининг Зангиота туманида қайд этилган. 55 ёшли эркак фуқаро 16 июль куни Зангиота туманидаги “Назарбек” юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда олиб келинган.

Унда COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмониянинг ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари кузатилган.

Бемор 17 июль куни ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 4-даражаси ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этган. 

Теги :
Jamiyat