$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

73-ўлим: Чилонзорда 53 ёшли эркак COVID-19'дан вафот этди

коронавирус ўлим

Коронавирусга чалинган бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Хабарга кўра, Чилонзор туманида яшовчи 53 ёшли эркак фуқаро жорий йилнинг 6 июлида ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, бош оғриғи, ҳансираш пайдо бўлгач, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва беморда COVID-19 тасдиқланган. Шундан сўнг у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанишни бошлаган.

Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморда, шунингдек, юрак ишемик касаллиги, қандли диабет 2-тури, семизлик 2-3-даражаси борлиги аниқланган.

Сўнгги кунларда беморнинг аҳволи ёмонлашган, зудлик билан ўпка, юрак реанимацияси амалга оширилган. Бироқ ўтказилган муолажага қарамасдан, юрак ритми тикланмаган ва бемор ўткир юрак қон-томир ҳамда нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Теги :
Jamiyat