$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

68-ўлим: Пойтахтлик яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

коронавирус ўлим

Коронавирусга чалинган пойтахтлик бемор ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди, дея хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум бўлишича, Чилонзор туманида яшовчи 66 ёшли фуқарода (эркак) жорий йилнинг 5 июлида ҳансираш, йўтал пайдо бўлган ва уй шароитида даволана бошлаган.

Бироқ аҳволи оғирлашавергач, 8 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота туман кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган. Унда нафас етишмовчилиги белгилари кучайгани сабабли реанимация бўлимига ёткизилган. Беморга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ҳамда сурункали буйрак етишмовчилиги билан кечган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, қандли диабет, бош мия қон томирлари атеросклерози каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Теги :
Jamiyat