$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

64-ўлим: Қаршида 56 ёшли эркак COVID-19'дан вафот этди

коронавирус ўлим

Коронавирусга чалинган қашқадарёлик бемор юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, дея хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи, 56 ёшли фуқарода (эркак) 5 июлдан 10 июлгача тана ҳарорати кўтарилиши ва ҳолсизлик кузатилган.

11 июль куни эса тана ҳарорати тушмай, ҳолсизлик ва йўтал кучайгани ҳамда нафас етишмовчилиги белгилари пайдо бўлгани сабабли “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва касаллик тасдиқланган.

Бемор оғир аҳволда вилоят Фтизиатрия ва пульмонология марказининг реанимация бўлимига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония оғир кечиши, нафас етишмовчилиги асоратлари билан ўтган.

Бироқ шифокорлар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Теги :
Jamiyat