$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ТЎРАҚЎРҒОН ИЭС: 2-ЭНЕРГОБЛОК СУВ СОВУТИШ ТИЗИМИ НАВБАТДАГИ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

IES38

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти корхоналарида кириб келаётган куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тадбирлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тўрақўрғон ИЭС 2-энергоблоки сув совутиш тизимида (градирня) режалаштирилган навбатдаги техник кўрик тадбирлари якунланди. Энергоблокнинг мавжуд 11 та вентиляторлар тизимининг ҳар бири КЦ буғ-газ қурилмалари цехи, электроцех ҳамда марказлаштирилган таъмирлаш цехи мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Ҳар бир вентилятор тизимида амалга оширилган ишлар давомида вентиляторларнинг мойи алмаштирилди, ишчи лопаткаларнинг (ҳар бирида 8 тадан) ҳолати ўрганиб чиқилди, камчиликлари бартараф этилди. 

Электр цехи мутахассислари томонидан ҳар бир вентиляторнинг тегишли электр двигателлари 1- ва 2- подшипниклари мойини янгилаш ишлари бажарилди, лопастлар ва редукторлардаги мойлаш тизими кўздан кечирилди, зарур ҳолатларда қўшимча мойлаш материаллари юборилди. 

- Градирня - Буғ-газ турбиналари цехи таркибий қисми бўлиб, бу иншоотнинг асосий вазифаси – электр энергияси ишлаб чиқаришда фойдаланилган техник сувни қайта совутиб беришдан иборатдир. Мазкур тизим қурилмалар ва агрегатларнинг юқори температуралар таъсирида қизиб кетишидан ва бузилишидан сақлайди, шунингдек ишлаб чиқариш жараёни учун барқарор шароитларни яратиб беради. Шунинг учун ушбу тизимнинг доимий равишда нормал иш ҳолатида бўлиши ўта муҳимдир. – дейди Тўрақўрғон ИЭС бош муҳандиси ўринбосари Ашур Абдуллаев. 

Таъкидлаш жоизки, ушбу техник кўрик 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига профилактик-тайёргарлик кўриш тадбирлари доирасида амалга оширилиб, барча ишлар махсус нарядлар асосида хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилган ҳолда бажарилди.