$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар

“ТБC Банк” АТБ акциядорлари диққатига!

“ТБC Банк” акциядорлик тижорат банки Кузатув Кенгашининг 2023 йил 12 январдаги қарорига асосан 2023 йил 6 феврал куни соат 17:00 да масофадан туриб видеоконференсалоқа ва evote.uz электрон овоз бериш тизими орқали иштирок этиш имконияти билан Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Кун тартиби:

1. “ТБC Банк” АТБ устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали ошириш

2. “ТБC Банк” АТБ акцияларини қўшимча чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш.

Манзил (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Фидокор кўчаси, 10Б-уй.

Электрон почта манзили: contact@tbcbank.uz

Йиғилишни ўтказиш жойи: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Фидокор кўчаси, 10Б-уй, видеоконференсалоқа ва evote.uz электрон овоз бериш тизимидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб қатнашиш имконияти мавжуд. 

Акциядорларни рўйхатга олиш санаси, вақти ва жойи: 2023 йил 6 феврал, соат 16:00 дан 17:00 гача, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Фидокор кўчаси, 10Б (масофадан туриб қатнашганда – evote.uz электрон овоз бериш тизими орқали).

Бошқа маълумотлар:

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 31 январ ҳолатига кўра шакллантирилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорнинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномани тақдим этган ҳолда иштирок этиш ҳамда кун тартибидаги масалалар юзасидан овоз бериш бюллетенлари ёки evote.uz электрон овоз бериш тизимидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб овоз бериш ҳуқуқига эга.

Акциядорлар умумий йиғилиши материаллари билан Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Фидокор кўчаси, 10Б-уй манзили бўйича ёки қуйидаги электрон почтага сўров юбориш орқали танишиш мумкин: contact@tbcbank.uz.

Маълумот учун телефон: (78) 777-27-27.

Реклама