Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Катта шаҳарнинг жиддий муаммоси

Ўтган йили пойтахтда бўлган ЙТҲларда 95 нафар одам ҳалок бўлган.

2 daqiqa o‘qiladi

Катта шаҳарнинг жиддий муаммоси

Йўл қоидаларини билмаслик, йўл маданиятига амал қилмаслик, қоидаларни писанд қилмаслик йўлда бўлаётган йўл транспорт ҳодисаларининг асосий сабабларидир. Айниқса катта шаҳарларда бу жиддий муаммога айланиб улгурган. Шу қатори, Тошкент шаҳри прокурори ҳам бу масалага ечим топиш кераклиги юзасидан мурожаат билан чиқди. 

ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг 10 нафари болалар 

Эркин Юлдашев келтиришича, отган йили пойтахтда 1000 дан ортиқ ЙТҲ юзасидан жиноят иши очилган. Бу рақамлар эса 2022 йилга қараганда 326 та кўп. Бўлган ЙТҲлар оқибатида 95 киши бу ҳаётдан кўз юмган бўлиб, уларнинг 10 нафари вояга етмаган болалар бўлган. 

Умрбод ногирон бўлганлар 

Шунингдек, 2023 йилдаги Тошкентда бўлган ЙТҲларда 1248 нафар одам тан жароҳати олган бўлиб, улардан 10 нафари умрбод ногирон бўлиб қолган. Афсуски, жабрланганларнинг 235 тасини вояга етмаганлар ташкил қилмоқда. 

Ўсмирлар улуши қанча? 

Бундан ташқари, жиноят иши очилган 1343 ЙТҲдан 348 таси 18 ёшдан 25 ёшгача бўлганлар эгаллаб турибди. ЙТҲга асосан белгиланган тезликка, светофор ёки йўл қоидасига амал қилмаслик, оралиқ масофани сақламаслик, пиёдаларга йўл бермаслик, қувиб ўтиш қоидасини бузиш каби омиллар сабаб бўлмоқда. 

26 та жиддий автоҳалокатга нима сабаб? 

Маълум бўлишича, ўтган йили пойтахтнинг ўзида 4384 нафар фуқаро томонидан транспорт воситаси спиртли ичимликлар ичган ҳолда бошқарилган. Шундан 26 таси жиддий автоҳалокат билан якунланган. Шу билан бирга 1417 нафар шахс автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарганлиги аниқланган.