$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ҳисоботда қўшиб ёзиш ҳолати аниқланди

Фото: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Фото: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси

21 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева видеоконференцалоқа орқали халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари раислари ҳамда котибиятлари мудирлари билан учрашди. Унда бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, “Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасида кўзбўёмачилик содир этилгани аниқланди. Мисол учун, дарахт экиш ишларини тизимли ташкил этмасдан, суғориш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар бириктирилмаган. Ҳақиқатда экилмаган 6,2 млн дона кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган, 3,4 млн дона кўчат суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган. 2,4 млн дона кўчат сувсизлик ва етарли парвариш бўлмаганлиги сабабли баҳор тугамасдан қуриб нобуд бўлган. Ернинг табиий иқлим хусусиятларини инобатга олмаган ҳолда 341 минг дона кўчат яроқсиз ерларга экилган.

Шунингдек, учрашувда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ҳамда ижтимоий дафтарлар (“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”) билан ишлаш масаласида маҳаллий Кенгашларнинг тутган ўрни муҳокама қилинди.

Теги :
Jamiyat