$
 12344.61
-82.22
 14501.21
-65.52
 149.70
2.74
weather
+26
Кечаси   +14°

Шифокорлар норозилигини Бош вазир ўринбосарига тўғридан-тўғри билдиришлари мумкин бўлади

Пресс клуб

Шифокорлар коронавирусга қарши қурашиш бўйича тўлов масаласида ёки фаолиятларига доир дуч келадиган қандайдир муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаевга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишади.

Халқаро пресс-клубнинг ҳозир бўлиб ўтаётган сессиясида Шерзодхон Қудратхўжаев Беҳзод Мусаевга юзланиб, тиббиёт соҳаси мутахассисларида фаолияти билан боғлиқ айрим муаммолар учраётгани, шунинг учун бирорта телефон рақами эълон қилинса-да, улар ана шу рақам орқали боғланиб, ўз масаласини бевосита Бош вазир ўринбосарига етказа олса, деган таклифни билдирди.

Беҳзод Мусаев мазкур таклифни қўллаб-қувватлаб, тез орада алоҳида телефон линияси очилишини ва янги рақам барчага эълон қилинишини айтди.

Теги :
Jamiyat