$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Олдин одамларни қўрқитишга ҳаракат қилдик, бугун одамларни саросимага тушмасликка чақираяпмиз”

Оқилов

Коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаб аъзоси Ҳабибулло Оқилов Халқаро пресс-клубидаги учрашувда ижтимоий тармоқларда тарқалган баъзи саволларга жавоб берди.

“Тез ёрдам”га кўнғироқ қилиб тушолмаслик, бошқа номер бериш ҳоллари ҳақида айтар экан, берилган топшириқларга кўра, ҳозирда “1003” линиялари сони 3 баравар, қабулда ўтирадиган одамлар 2 баравар, машиналар сони 2,5 бараварга етказганини айтди.

“Олдин одамларни қўрқитишга ҳаракат қилдик, бугун одамларга саросимага тушмасликка чақирамиз. Одамлар ўзини ҳолсиз сезса, “1003” га телефон қилиб қўй”, дейдиган ҳоллар кўпайди. Бундай вазиятда оилавий поликлиникага бориш тавсия қилинади”, – деди Ҳабибулло Оқилов.

Ҳозирда коронавирусга тест натижаларини кутмасдан, ўпкани рентген қилиш орқали касалхонага беморларни қабул қилиш жорий этиётгани ҳақида гапирар экан, рентген аппаратлари таъминоти ҳам ҳамма шифохоналарда етарли эмаслигини билдирган. Пойтахтдаги 75 та поликлиникада қурилмалар етишмовчилиги бўлган тақдирда камчиликларни тўлдиришга уринилаётгани айтилган.

Теги :
Jamiyat