$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ХОДИМЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

r12

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2022 йилда ходимлар малакасини ошириш, уларни қайта ўқитиш бўйича махсус “Йўл харита”си ишлаб чиқилган бўлиб, унинг доирасида навбатдаги ўқув-семинари ташкил этилди. 

Ҳар бир ходимнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш, касбий ўсишга кўмаклашишга оид семинарнинг мавзуси “Раҳбарнинг шахсий самарадорлиги”га бағишланди. Унда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида фаолият юритувчи ишлаб чиқаришнинг ўрта бўғин раҳбар ходимлари иштирок этди. 

31 майдан 4 июнга қадар давом этган дарсларда жами 130 нафар ходим қатнашди. ZOOM платформаси орқали ташкил қилинган онлайн ўқувлар шахсий ўсиш ва корпоратив бошқарув бўйича мутахассис Алишер Низамов томонидан олиб борилди. Унда “Фавқулодда ва танқидий вазиятларда тез оптимал қарор қабул қилишни ўрганиш”, “Режани гуруҳ бўлиб амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омиллар”, “Масъулият ва самарадорлик” каби мавзуларда ўзаро фикр алмашилди. 

Маълумот ўрнида, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан тизим корхоналари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш бўйича ўқувлар хорижда ҳам ташкил этиб келинмоқда. Хусусун, йил бошидан буён станциялар мутахассислари Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги тасарруфидаги Петербург энергетика малака ошириш институтида малака оширишмоқда. Шунингдек, Европа мамлакатларида ҳам малака оширишни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.