$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ КЎРИК-ОЙЛИГИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

r9

Маълумки, электр энергияси ишлаб чиқариш мураккаб техник-муҳандислик жараёнлар тизимидан иборат бўлиб, ушбу жараёнларда инсонлар хавфсизлигини таъминлаш ўта муҳим ҳисобланади. Шу боис, “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти тизимида ҳар йили “Хавфсизлик техникаси кўрик-ойлиги” ўтказиб борилади. 1 июндан бошлаб тармоқнинг барча корхоналарида мазкур тадбирларга старт берилди. 

Кўрик ойлиги давомида хавфсиз иш шароитларини яратиш бўйича профилактик ишлар, барча ходимлар томонидан меҳнат, ишлаб чиқариш ва технологик интизомига риоя этилиши бўйича уч босқичли назорат (ходимнинг бевосита раҳбари, цех бошлиғи ҳамда станция бўйича масъул шахслар томонидан) тизимини кучайтириш, шунингдек, ходимлар касб маҳоратини синаш мақсадида турли номинациялар бўйича конкурслар ва танловларни ўтказиш режалаштирилмоқда.  

Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг Технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимлари цехи томонидан ҳам мазкур кўрик-ойлик доирасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди. 

Бу тадбирларнинг асосий мақсади – хавфсизлик техникасини таъминлаш бўйича амалдаги меъёрлар ва техник талабларнинг тўлиқ бажарилишини қайта кўриб чиқиш, ходимларнинг бу борадаги билимлари ва кўникмаларини синаб кўриш ва ўқитишдан иборатдир, - дейди “Тўрақўрғон ИЭС” Технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимлари цехи бошлиғи Алишер Райханов.

Ходимларнинг хавфсизлик техникаси бўйича уқув ва билимларининг етарли бўлиши, шунингдек, иш жараёнида уларни қўллай билиши юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ва нохуш ҳолатларнинг олдини олишда муҳим ҳисобланади. Кўрик-ойлик доирасида тизим корхоналарининг барча цехлари ва бўлимларида ҳам юқоридаги каби тадбирларни ўтказиш кўзда тутилмоқда. 

- Ҳозирги кунда станцияларимиз барча цехлари ва бўлимларида кўрик-ойликни уюшқоқлик билан тасдиқланган чора-тадбирлар режалари асосида юқори савияда ташкил қилиниши, бу каби тадбирлар кўрик-ойлик тугагандан сўнг ҳам йил давомида давом эттирилиши бўйича барча амалий ишлар қилиниши режалаштирилмоқда,– деди “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси бошлиғи Ибрат Тошходжаев.