$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йилда қанча ўзбекистонликнинг “Америка орзуси” чиппакка чиқди?

us embassy aqsh elchixonasi visa viza

Неча йилларки, миллионлаб одам муаммоларга ечим сифатида фақат "суриш"ни кўради. Бу термин том маънода шиорга айланиб улгурди ҳам. Орзулар мамлакати ҳисобланадиган Американинг "Green Card" дастури эса суриш иштиёқидагиларга айни муддао. Аммо ҳаммага ҳам омад кулиб боқавермайди.

 Қарийб 60 фоизи рад этилган

АҚШ 2023 йилга мўлжалланган B1/B2 тоифали ноиммиграцион визаларни беришни рад этиш бўйича расмий статистика маълумотларини эълон қилди. 

Давлат департаменти маълумотларига кўра, 2023-молия йилида (2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 30 сентябргача бўлган давр) Ўзбекистондан мурожаат қилганларнинг қарийб 60 фоизи рад этилган. 

Марказий Осиёда энг ёмон кўрсаткич

Таъкидлаш жоиз, виза рад этиш даражаси B визасига ариза топширганлар сонига нисбатан ҳисобланади. Ўзбекистон рад жавобини олиш бўйича Марказий Осиёда энг ёмон кўрсаткичга эга. 

2023 йилда Марказий Осиё мамлакатлари орасида виза рад қилиш кўрсаткичи қуйидагича бўлган:

- Ўзбекистон – 59,56 фоиз;

- Тожикистон – 54,96 фоиз;

- Туркманистон – 51,10 фоиз;

- Қозоғистон – 41,93 фоиз;

- Қирғизистон – 41,54 фоиз. 

Дунё бўйича фуқаролари энг кўп рад жавобини олган давлатлар:

- Микронезия, Палау ва КХДР - 100 фоиз;

- Либерия - 78,19 фоиз;

- Лаос - 72,79 фоиз;

- Руанда - 71 фоиз;

- Сомали - 69,89 фоиз;

- Жибути - 68,37 фоиз;

- Никарагуа - 65,6 фоиз. 

Фуқаролари энг кам рад жавобини олган давлатлар:

- Қатар – 2,53 фоиз;

- Уругвай - 3,21 фоиз;

- Исроил - 3,3 фоиз;

- Кувайт - 3,96 фоиз;

- Люксембург - 4,22 фоиз;

- Сулаймон ороллари - 4,35 фоиз;

- Малайзия – 4,43 фоиз;

- Кипр - 4,48 фоиз;

- Исландия – 4,54 фоиз.

 Дунёда 7-ўрин

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2023 йил Грин кард орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллаганди. Бу мавсумда лоторея ютуғининг 5,5 мингдан зиёдроғи ўзбекистонликларга чиққан, берилган визалар сони эса 3100 дан кўпроқни ташкил этган.

Маълумот ўрнида, АҚШ ҳукумати «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси — DV» дастури (Green Card / Грин кард) доирасида 50 мингта доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. 2023 йилги мавсум учун ушбу визани қўлга киритиш мақсадида тахминан 119 мингдан зиёд киши рўйхатдан ўтган бўлиб, ўзбекистонлик иштирокчилар лотереяни энг кўп ютганлар орасида мисрликлар ва жазоирликлардан кейин учинчи ўринни эгаллаганди:

Мисрда — 5529;

Жазоирда — 5526;

Ўзбекистонда — 5511;

Эронда — 5506;

Россия — 5505 номзод ғалаба қозонган.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot